Эрдўғаннинг маслаҳатчиси: Анқара Сурияда қуруқликдаги амалиётлар бошлашни режалаштирмаган

Жаҳон 26 Февраль 2016 1158

Туркия алоҳида ҳолда Сурияга қуруқликдаги ҳарбий амалиётлар ўтказиш учун кирмоқчи эмас. Бу ҳақда мамлакат президентининг маслаҳатчиси Иброҳим Калинга асосланиб, Рейтер агентлиги хабар қилган.

Унинг таъкидлашича, Анқара халқаро коалиция билан ҳамкорлик қилишда давом этади.

"Биз бундан олдин ҳам бир неча марта айтганмиз, жангариларга қарши курашда халқаро коалиция билан ҳамкорлик қилишда давом этамиз. Шунинг учун, Саудия Арабистони билан бирга ёки бошқа давлат билан бошқа иттифоқ тузиб, Сурияда қуруқликдаги ҳарбий амалиётларни бошлаш ниятида эмасмиз. Буни муҳокама қилишнинг ҳам ҳожати йўқ", дейди у.

Бундан олдинроқ, Туркия ТИВ раҳбари Мавлют Човушўғли Сурияда қуруқликдаги ҳарбий амалиётлар бошлаш кун мавзуси эмаслигини айтиб ўтганди. У Туркия Сурияга қуруқликдаги қўшинларини фақатгина халқаро коалиция таркибида киритиши мумкинлигини қўшимча қилган.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14166 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11458 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46935 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8294 Ўзбекистон
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 200 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 1103 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 1339 Lifestyle
Эгаси бўлмаган хонадонни 11,5 минг долларга сотиб юборган шахс ва унинг ҳамтовоқлари ушланди
16:25 1289 Жамият
Кўпроқ янгиликлар