25 февраль оқшомида Европа лигасининг нимчорак финал жавоб ўйинида "Краснодар" жамоаси ўз майдонида "Спарта"га қарши баҳс олиб борди. Ушбу ўйин россияликларнинг 0:3 ҳисобида мағлубияти билан якунланди.

Биринчи таймда мухлислар гол кўришмади. Ўйиннинг 51 дақиқасида эса чехлар футболчиси Маречек ҳисобни очди. Орадан 6 дақиқа ўтиб, Фридек ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.

68 дақиқада эса краснодарликлар футболчиси Каборе иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди. Чехлар сон борасидаги устунликдан унумли фойдаланиб, 2 дақиқа ўтгач учинчи голни уришди. Фатаи 70 дақиқада учинчи голга муаллифлик қилди.

Шу тариқа, "Краснодар" ҳар икки ўйиндаги мағлубияти туфайли Европа лигасидаги иштирокини тўхтатди.

Европа лигаси. 1/16 финал, жавоб ўйини

Краснодар — Спарта 0:3
Голлар: Маречек, 51, Фридек, 57, Фатаи, 70
Краснодар: Дикань — Петров, Гранквист, Страндберг, Калешин — Аҳмедов, Каборе, Перейра (Вандерсон, 62) — Смолов (Торбинский, 75), Ари, Мамаев (Жоазиньо, 62)
Спарта: Бичик — Коста, Голек, Брабец, Загустел — Ваха, Маречек (Матейовски, 79), Фридек, Дочкал (Конате, 84), Фатаи (Юлис, 76) — Крейчи
Огоҳлантиришлар: Каборе, Перейра, Смолов — Маречек, Фатаи
Четлатиш: Каборе, 68
Дастлабки учрашув: 0:1