Францияда ўрта асрларга тегишли қабрлар мусулмонларга тегишли бўлгани аниқланди

Жаҳон 26 Февраль 2016 6310

Францияда топилган ўрта асрларга тегишли қабрлардаги одам суяклари археологик ва генетик таҳлили бу суяклар мусулмонларга тегишли эканини тасдиқлади. Тадқиқот PLoS ONE илмий журналида чоп этилган.

Ўрта асрлар вақтида Ўрта Ер денгизининг араб-ислом истилоси жуда тез кечган ва минтақада жиддий сиёсий ва маданий ўзгаришларга олиб келган. Мусулмонларнинг Пириней яриморолида бўлгани ҳужжатлаштирилган, бироқ яриморолдан шимолга томон мусулмончилик ёйилишининг бирорта исботи йўқ эди.

Дастлабки археологик тадқиқотлар Миллий институти ходими Ив Глез ва унинг Бордо университетидаги ҳамкасблари Франциянинг Нима шаҳрида топилган суякларнинг у ерда 8-асрда истилочилар бўлгани билан боғлиқлигини текширдилар. Тадқиқотчилар суяклар ДНКсини таҳлил қилдилар, бу суяклар тегишли бўлган одамларнинг жинси ва ёшини аниқладилар ҳамда уларнинг дафн қилиниши жиҳатларини ўргандилар.

Археологлар жасадлар мусулмон анъаналарига кўра дафн қилингани, яъни улар бошлари билан қибла томонга қаратиб кўмилганини аниқлашди. Генетик таҳлил уларнинг Шимолий Африкада аждодлари бўлганини, радиоуглерод таҳлил эса қабрлар 7-9 асрларга тегишли эканини тасдиқлади. Олимлар бу суяклар Умаядилар (араб халифалари сулоласи) армиясидаги берберларга (7 асрда исломни қабул қилган Шимолий Африканинг туб аҳолиси) тегишли бўлганини тахмин қилишган.

Тадқиқот муаллифларининг фикрича, мусулмон қабрларининг кўп эмаслигига қарамасдан, бу топилма мусулмонларнинг Франция жанубида 7-асрлардаёқ бўлганининг жиддий тасдиғи ҳисобланади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 28716 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 64759 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8088 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 125172 Жамият
Зафар Рўзиев: Энди Қашқадарёда етиштириладиган пахтанинг ярмидан кўпи ўзимизда қайта ишланади
Алвидо Dodge Viper! Суперкарнинг энг ноёб намуналари
Афғонистонда толибларнинг етакчиларидан бири ўлдирилди
17:50 514 Жаҳон
Украинада Франциянинг 200 млн еврони ўзлаштирган фуқароси қўлга олинди
17:40 903 Жаҳон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди турли миш-миш хабарларга раддия берди
Уқубат ва бардош тимсоли. Афғонистонда бугун мустақиллик куни (фотожамланма)
17:20 1551 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар