Ҳалокат 25 февраль куни кечки пайт Гамбург яқинида Шлезвиг-Гольштейн немис федерал ҳудудида содир бўлган. Маҳаллий полиция берган маълумотларга кўра, экипажнинг икки аъзоси ҳалок бўлган, бир аъзоси жиддий жароҳат билан касалхонага олиб кетилган.

Полиция маълумотига кўра, вертолёт ўқув машқларини бажараётган вақтда қулаган, деб хабар беради РИА Новости.
Ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда.