АҚШга таҳдид солаётган бош хавф радикал диний экстремизм ҳисобланади, деб айтди АҚШ Давлат котиби Жон Керри. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар берди.

"Агар мен АҚШнинг кундалик ҳаётида ва дунёдаги барқарорлик учун бош хавфни айтишимни истасангиз, бу ваҳший экстремизм, радикал диний экстремизм, деб айтган бўлардим", деб айтди Керри АҚШ конгресси вакиллар палатасининг хорижий ишлар бўйича қўмитасидаги нутқида.

Керрининг айтишича, диний экстремизм хавфи Россия олдида ҳам турибди.