АҚШ Давлат котиби Жон Керри АҚШ бир қатор араб давлатлари билан уларнинг таклифлари бўйича қуруқликдаги кучларни ИШИДга қарши қўллаш бўйича дастлабки маслаҳатлашувларни олиб бормоқда, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Керри АҚШ Саудия Арабистони, Иордания, БАА ва Уммон билан музокаралар олиб бораётганини айтди, бироқ "музокаралар бошланғич босқичда тургани" сабабли унинг деталларини айтишдан бош тортди.

"Улар ИШИДга қарши курашда фойдали бўлишга тайёрликларини айтдилар", деб айтди Керри.