АҚШ Давлат департаменти раҳбари Жон Керри Суриядаги ўт очиш ишлари фақатгина мамлакатнинг амалдаги раҳбари Башар Асаднинг ҳокимиятдан четлатилиши эвазига рўй бериши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда РИА Новости ахборот агентлиги хабар тарқатган.

"Агар Асад қоладиган бўлса, урушнинг тўхтамаслиги аниқ", дейди Керри.

У Сурияда ўт очишни тўхтатиш бўйича механизм яқин вақтлар ичида ишлаб чиқилишини қайд этиб ўтган.

"Мен биламан, бу жуда қийин бўлади, аммо яқин кунлар ичида биз бу борада махсус механизмни (ўт очишни тўхтатишни ҳаётга татбиқ этиш бўйича модел) тақдим этамиз", дейди у.

Бундан олдинроқ, Жон Керри "Б режаси" бўйича ишлар ҳам 1 ой ичида бошланиши ҳақида айтиб ўтгани хабар қилинганди.

Жон Керри диний экстремизмни АҚШга таҳдид қилаётган бош хавф деб атади