Учинчи ишлаб чиқарувчилар янги Samsung Galaxy S7 ва Galaxy S7 Edge учун аксессуарларни намойиш этишда давом этмоқда. 

Масалан, Mad Catz компанияси MWC 2016 кўргазмасида S.U.R.F.R геймпадининг янгиланган вариантини тақдим этди. У Designed for Samsung махсус сертификатига эга эканлиги учун яқиндагина премьераси бўлиб ўтган смартфонларга жуда ҳам мос келади. Хусусан, геймпадни нафақат ўйинлар учун, балки мультимедиа клавиатураси сифатида ҳам ишлатиш мумкин.

S.U.R.F.R QWERTY-клавиатураси билан таъминланган. Шунингдек, қурилма корпусида жуфт аналогли жойстик ва триггерлар, Android-қурилма билан ўзаро ҳамкорликда ишловчи ва баъзи функциялардан тезда фойдаланишга имкон берувчи бир неча қўшимча тугмалар ҳам мавжуд.

Қайтадан янгиланган S.U.R.F.R сотувга Samsung Galaxy S7 ва Galaxy S7 билан бир вақтда, яъни 11 март куни чиқарилиши кутилмоқда. Янги геймпад нархи ҳали эълон қилинмади. Бироқ оригиналь S.U.R.F.R қиймати ҳисобга олинса, унинг нархи 80 доллар атрофида бўлиши керак.