Миср президенти Қозоғистон, Япония ва Жанубий Кореяга сафар қилади

Жаҳон 26 Февраль 2016 995

Миср президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сиси бугун—26 февраль куни осиё бўйлаб сафарини бошлайди. Сафар доирасида Қозоғистон, Япония ва Жанубий Кореяда бўлади. Бу ҳақида Миср етакчисининг расмий манбасига таяниб, РИА хабар бермоқда.

Маълумотга кўра, Остонада икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва терроризм ҳамда экстремизмга қарши биргаликда курашиш масалалари муҳокама қилинади. Шунингдек, ас-Сиси Назарбоев университетида маъруза ўқиши кутилмоқда.

Сўнг Миср президенти Токиога жўнайди ва Япония императори Акихито билан учрашади. Шунингдек, иқтисодий дастурлар бўйича мамлакатнинг етакчи ишбилармонлари, йирик компаниялар раҳбарлари билан ҳам мулоқотлар режалаштирилган.

Миср президентининг осиё бўйлаб сафари Жанубий Кореяда якунданади. Сеулда икки давлат ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорлик ва шерикликни ривожлантириш тўғрисидаги Декларация имзоланиши белгиланган.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71709 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37286 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21607 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81400 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61967 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 1279 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 893 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 806 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 361 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 683 Маданият
Кўпроқ янгиликлар