АҚШ президенти Барак Обама ўз мурожаатида Россия Ҳарбий коинот кучлари томонидан Сурия ҳукуматини қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилаётган ҳаво зарбалари мамлакат ҳудудидаги гуманитар вазиятни ёмонлаштиргани ҳақида айтиб ўтган.

Унинг сўзларига кўра, "бу фақатгина Суриядаги фуқаролик уруши эмас, мамлакатдаги ҳокимиятни қўлга киритиш учун сулолалар ўртасидаги урушга айланди".

"Россиянинг бу ҳудудга кириши ва ҳаво зарбаларини амалга ошириши Асад режими кучайишига хизмат қилди ва мамалакатдаги гуманитар инқирозни юзага келтирди", дейди Обама.

Унинг қайд этишича, айни вақтда Сурияда болалар ва кексалар очликка гирифтор бўлишди.

Бундан олдинроқ, Туркия ТИВ Россиянинг Сурия шимолида инсонпарварлик ёрдамлари олиб кетаётган карвонга ҳужум қилиб, ҳарбий жиноят содир этгани ҳақида маълум қилганди.