Жорий йилнинг 29 февралидан 4 мартига қадар Удмурт Республикаси (Россия федерацияси) ишбилармонлари гуруҳи Ўзбекистонда бўлиб, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан иқтисодий ҳамкорлик масалалари бўйича мулоқотлар олиб боради.

Россияликларнинг ташрифи доирасида Тошкентда Россия ва Ўзбекистонлик компаниялар иштирокида ўзбек-россия бизнес-форуми ва кооперацион биржаси бўлиб ўтади.

Россия делегацияси Mebel Expo Uzbekistan 2016 Халқаро кўргазмасида қатнашади ва кўргазма стендларида ҳамкорликка оид бир қанча келишувлар имзолаш имконига эга бўлади.

Шунингдек, россиялик ишбилармонларнинг Ўзбекистон Ресбубликаси озиқ-овқат саноати ишлаб чиқарувчилар билан мулоқотлари ҳам белгиланган.