Роналду: «Чемпионатдаги вазият оғир, аммо «Реал» охиригача курашади»

Спорт 26 Февраль 2016 1842

Криштиану Роналду «Реал» футболчиси бўлиш нимани англатиши борасида фикр билдириб ўтди.

«Реал»да доимо ички ва ташқи босимни ҳис қиласан. Мен бир неча йилдан бери бу ердаман ва бунга ўрганиб қолганман.

Клубнинг мавқеи шундайки, одамлар бизни бошқалар каби баҳолашмайди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам шахсий ҳаёт борасида ҳаммаси яхши, «Реал»да ўйнаётганимдан хурсандман.

Мухлисларнинг қўллаб-қувватлашини ҳис қиламан. Қачонки одамлар менинг номимни олқишлашса, бундан фахр туйғусини ҳис қиламан», – дейди португалиялик футболчи.

Роналду «Атлетико»га қарши ўйин борасида ҳам ўз фикрлари айтиб ўтган.

«Бу муҳим ўйин. Биз бу баҳсни уйда, ўз мухлисларимиз қаршисида ўтказамиз. «Атлетико» жуда яхши ҳимояланади. Лекин биз ғалаба қозонишимиз шарт. Чемпионатдаги вазият оғир, аммо биз охиригача курашамиз», – дейди Криштиану.

Кўпроқ янгиликлар