Россиялик қора икра ишлаб чиқарувчилар нафақат ички, балки жаҳон бозорида ҳам аввалги даражасини тиклашни бошладилар.

“Балиқнинг осётр турини етиштириш ривожланиб кетгани қора икра экспортининг ўсишига сабаб бўлди. Ички бозорда валюта курсининг беқарорлиги туфайли юзага келган қулай бозор шароити экспорт ўсишига олиб келган иккинчи сабаб бўлиб хизмат қилди”, дейилади Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабарида.

Хабарда келтирилишича, Россияда бир йиллик қора икра ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажми ўртача 50 тоннани ташкил этади, деб хабар беради РИА “Новости”.

Бутун 2014 йил давомида Россия халқаро бозорга 1,65 тонна икра етказиб берган. Шу ўринда Россияга келтириладиган икра ҳажми 2014 йилги 8,67 тоннадан 2015 йил январь-ноябрь да 3,5 тоннага камайди.