Британия киноижодкорларининг “Шерлок” сериалининг тўртинчи фаслини суратга олиш ишлари апрель ойидан бошланади. Бу ҳақида мазкур телешоу продюссери Сью Верчью маълумотига таяниб, Gulf News хабар берди.

«Биз тасвирга олишни апрелда бошлаб, июль ойидан тугатамиз», – деди Верчью. Унинг сўзларига кўра, 3 та эпизод суратга олинади.

Бордию барчаси режа бўйича амалга ошса, «Би-би-си» тўртинчи фаслни 2017 йилнинг январида эфирга узатади.

Сценарий муаллифи, продюссер ва Майкрофт Холмс ролини талқин қилган Марк Гэтисснинг сўзларига кўра, кейинги қисмларда Шерлок Холмс ва Жон Ватсоннинг ўзаро боғлиқлиги янада ортади.

Бош ролларни Бенедикт Камбербэтч ва Мартин Фримен ижро этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг бошида сериалнинг махсус сони эфирга узатилганди.