Маълумотларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида ўтказиладиган "Ташаббус-2016" кўрик-танловининг 29 февралдан 6 апрелга қадар 3 босқичда бўлиб ўтади.

Вилоят ва Тошкент шаҳар босқичи (шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ҳам) 9 - 17 март санасига режалаштирилган.

Танловнинг республика босқичи жорий йилнинг 24-25 март кунлари ўтказилади. Шунингдек, ғолибларни тақдирлаш маросими 6 апрель санасига мўлжалланган.