Isetan Mitsukoshi Holdings компаниясининг Токиодаги дўконида барча буюмлар 9 минг доллардан сотилади, деб хабар бермоқда The Wall Street Journal нашри. "Дефляция, йўлдан қоч. Ортиқча сарф қилиш Японияга камида бир кунга қайтмоқда", деб ёзмоқда газета.

Ушбу акция 1 мартда бўлиб ўтади. Дўконга келган харидорларга 1 млн иенадан (8924.99 долларга яқин) 125 та буюм таклиф қилинади. Хусусан, икра солинган олтин банка, Карен де Лоренцонинг юмшоқ айиқчаси, 100 йиллик бонсай дарахти ва 24 қаратлик олтиндан тайёрланган шер ҳайкалчаси шу нархдан сотилади.   

Баъзи маҳсулотлар махсус хитойлик сайёҳлар учун мўлжалланган. 2015 йилда хитойликлар Японияда рекорд қийматдаги 1,4 трлн иен (12 млрд долларга яқин) сарфлашган.

Дўконда сотиладиган маҳсулотларнинг стандарт нархи камида 1,5 млн иен туради.

Компания авваллари ҳам шундай арзон нархда сотишлар ўтказиб турган, бироқ бу акция охирги 10 йил ичидаги биринчиси бўлади.