Тошкент аэропортига Москвадан учган самолёт мажбурий қўнишни амалга оширди

Ўзбекистон 26 Февраль 2016 13426

AZUR air авиакомпаниясига тегишли бўлган, Россиянинг Москва шаҳридан Таиланднинг Пхукет шаҳрига учаётган Boeing 767-300 самолёти Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳридаги халқаро аэропортга мажбурий қўнишни амалга оширди. Бунга двигателдаги мой даражаси учишни давом эттириш учун етарли бўлмас даражада камайгани сабаб бўлган. Бу ҳақда РИА Новости хабар тарқатган.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2016 йилнинг 26 февраль куни бортида 327 йўловчи бўлган самолёт Тошкентдаги аэропортга маҳаллий вақт билан соат 05.38да мажбуран қўнган.

Авиакомпания йўловчиларни ўз манзилларига етказиб қўйиш учун иккита захира самолёти Тошкентга юборилиши айтилган.

Ғарбий-Сибир округи транспорт прокуратураси ходими Оксана Горбунова Красноярск транспорт прокуратураси ушбу ҳодиса бўйича текширув ишлари олиб бораётгани ҳақида маълум қилган.

Текширув парвоз хавфсизлик қоидаларига амал қилиш ва тўхташга мажбур бўлган самолёт йўловчилари ҳуқуқларини сақлаш назорати бўйича олиб борилмоқда.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 29205 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42122 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158132 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44870 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 88 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 1 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 228 Жаҳон
RAMADA меҳмонхонасида Ҳинд таомлари фестивали ўтказилди
23:52 / 20.08.2017 150 Жамият
Видео: Моғор организмингизга тушса, нима бўлади?
23:32 / 20.08.2017 2623 Lifestyle
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 2559 Жамият
Кўпроқ янгиликлар