АҚШ президентлигига номзод ҳисобланган Дональд Трамп CNN телеканалидаги мунозараларда Мексиканинг собиқ президенти Висенте Фокснинг икки давлат ўртасидаги деворлар ҳақида айтган сўзларини шарҳлади, дея хабар беради The Hill.

«Мен фақат шуни айта оламанки, агарда мен бу сўзларнинг бир қисмини бўлса ҳам айтганимда, бу миллий қўзғолонга айланган бўларди», — деди у.

Унинг таъкидлашича, Фокс эфир вақтида шундай «жирканч сўз»ни ишлатгани учун, «ўзидан уялиб, кечирим сўраши» керак.

«Мен шундай иш қиламанки, (улар девор учун пул тўлайдилар), бу девор энди 10 фут (3 метр) баландроқ бўлади», — дея қайд этди Трамп.

Мексика билан чегарада деворлар ўрнатиш миллиардер Трампнинг сайловолдидаги асосий арзномаларидан бири саналади. Унинг сўзларига кўра, бу ноқонуний миграциянинг олдини олишга ёрдам беради. Миллиардер ишонч билан айтадики, у Мексикани деворларни қуриш учун маблағ ажратишига мажбурлай олади.

Эслатиб ўтамиз, Мексиканинг собиқ президенти Висенте Фокс республикачилар томондан АҚШ президентлигига номзоди қўйилган Дональд Трампга унинг икки мамлакат ўртасида девор қуриш ҳақидаги ғояси учун қаттиқ танбеҳ берган эди.