Москва Сурияда ярашув вақтида ўртамиёна муҳолифат гуруҳларига авиазарбалар бермасликка Вашингтонни ишонтирди, деб хабар бермоқда "Интерфакс" ахборот агентлиги.

"Россия томони биз ўртамиёна мухолифат деб ҳисоблайдиган исёнчиларга қарши зарба бермасликка ваъда берди", деб айтди матбуот-анжуманда АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Марк Тонер.

Тонер энди Россия ярашув шартларини бажаришга тайёрлигини амалда кўрсатиши керак, деб таъкидлаб ўтди.