АҚШда эркак 4 кишини отиб, ўзининг жонига қасд қилди

Жаҳон 27 Февраль 2016 1625

26 февралда АҚШнинг Вашингтон штатидаги Белфэйр шаҳрида оммавий қотиллик юз берди.

Бу қотиллик ҳақидаги хабарни полицияга қотилнинг ўзи берган. Эркак полицияга телефон қилиб, икки бола, бир эркак ва аёлни отиб ташлаганини айтган.

Полиция ходимлари зудлик билан айтилган манзил бўйича чиқишган. Полиция жиноятчи жойлашган уйни бир неча соат давомида қуршовда ушлаб туришига тўғри келган. Шунингдек, хавфсизлик нуқтаи назаридан қўшни кўчалар ҳам қуршаб олинган.

Натижада жиноятчи полициячилар ёнига чиққан, бироқ уй остонасида ўзининг жонига қасд қилган.

Полиция ходимлари воқеа жойидан яраланган қизни шифохонага олиб кетишган. Ҳозирда бўлиб ўтган воқеанинг сабаблари ва тафсилотлари ҳамда ҳалок бўлганлар ва қотил ўртасидаги боғлиқлик аниқлаштирилмоқда.

АҚШда охирги вақтларда оммавий қотилликлар борган сари кўп юз бермоқда. Мамлакатда қурол олиб юришга деярли тақиқлов йўқ. АҚШ президенти Барак Обама бунга қарши чиқмоқда, бироқ конгресс унинг қурол-аслаҳага эгалик қилиш ислоҳотига  ўзгартиришлар киритишга барча уринишларига қарши чиқмоқда.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20725 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49676 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3621 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 2110 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 4051 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2323 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3490 Жаҳон
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 5233 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 4668 Ўзбекистон
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
22:34 / 21.08.2017 18965 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар