Аргентинанинг собиқ президенти Кристина Фернандес де Киршнер валюта бозоридаги фирибгарлик иши бўйича судда кўрсатма бериш учун чақирилди. У 13 апрель куни ўтказиладиган судда иштирок этиши керак.

Шунингдек, судда кўрсатма бериш учун чақирилганлар қаторида Аргентинанинг марказий банки собиқ раҳбари Алехандро Ваноли, унинг собиқ ўринбосари Мигель Анхель Песе ва мамлакатнинг собиқ иқтисодиёт вазири Аксель Кисильоф ҳам бор.

Аргентина марказий банки доллар қийматини сунъий равишда тушириб, мамлакат иқтисодиётига жиддий зарар етказгани гумон қилинмоқда.

2015 йилнинг декабрида Аргентина ҳукумати 2011 йилда миллий валюта бўлмиш песони қўллаб-қувватлаш учун жорий қилинган валюта айирбошлашларни бекор қилганди.

Аргентиналиклар 1 ой ичида 2 минг доллардан кўп бўлмаган миқдордаги валютани тегишли рухсатномалар асосида алмаштириш ҳуқуқига эгалиги айтилганди.