Дамашқ Россия ва АҚШ Суриядаги ярашув доирасида натижаларга эриша олиши ва қаршилик кўрсатаётган гуруҳларга таъсир кўрсата олишига умид қилмоқда, деб айтди Сурия президенти маслаҳатчиси Бусайн Шаъбан.

Шаъбаннинг таъкидлашича, бирданига бир нечта террорчилик гуруҳи ярашувни қўллаб-қувватламаслигини эълон қилган, чунки унга "Жибҳад ан-Нусра" киритилмаган, "ҳақиқат эса шундаки, бу гуруҳлар яқиндан ўзаро ҳаракат қилади ва баъзи ҳудудларда уларни бир-биридан ажратишнинг иложи йўқ".

"Биз Россия ва АҚШ ярашувга қаршилик қилаётган гуруҳлар ярашув тартибини бажаришга қўшилишлари учун уларга таъсир кўрсата оладилар, деб умид қиламиз. Куни-кеча АҚШ Давлат котиби Жон Керри ярашувга амал қилмайдиганлар террорчилар деб ҳисобланишлари ва уларнинг жойлашган ўринлари ҳужумга учрашини айтди. Умид қиламанки, Керри ваъдасида туради", деб айтди сиёсатчи аёл "Вести в субботу с Сергеем Брилевым" кўрсатувига берган интервьюсида.