Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Гари Линекер ФИФА президентлиги учун сайловда Жанни Инфантинонинг ғолиб бўлганига ўз муносабатини билдириб ўтди.

«Менда шундай ҳис пайдо бўлганки, шундан қўрқаманки, Инфантино ўз ниқобини ечади ва биз яна Блаттерни кўрамиз», — дея ёзади Линекер ўз твиттери орқали.

Эслатиб ўтамиз, Инфантино 26 февраль куни Цюрихда ўтган сайловда 115 овоз олиб ғалаба қозонди. Унинг сайловдаги асосий рақиби, ОФК президенти шайх Салмон ибн Иброҳим Ал-Халифа эса 88та овоз олди.

Энди ушбу швейцариялик амалдор 2019 йилгача ташкилотни бошқаради. Кеча ўтказилган ислоҳотга кўра, Инфантино яна 2 марта ФИФА президентлиги учун номзодини қўйиши мумкин бўлади.