Германияда 130 минг нафар атрофидаги қочқин улар учун мўлжалланган яшаш жойларига келмади. Германия раҳбарияти қочқинларнинг қаерда эканлиги ҳақидаги маълумотга эга эмас.

"Уларнинг ўз юртларига қайтишлари, Европа Иттифоқдаги бошқа мамлакатларга ўтишгани ёки ноқонуний мақомга ўтгани тахминий сабаблардан бири сифатида ҳисобланмоқда", – дейилади Die Linke партиясининг ҳукуматга қилган мурожатига йўлланган расмий хатида.

Ўтган йили бу мамлакатга 1 миллиондан ортиқ киши қочқин мақомини олиш учун сўровнома жўнатган. Германиянинг 12 минтақасида янги йил кечасида аёлларга уюштирилган ҳужумлар миграцион қонунчиликни чеклаш ҳақидаги қарорни қабул қилишга олиб келди.

14 январда бундестаг қонун қабул қилди ва унга кўра Германиядан сиёсий бошпана олмоқчи бўлган муҳожирлар "қочқин паспорти"ни олишларига тўғри келади. Қочқин мақомини олмоқчи бўлган даъвогарлар ГФРга биринчи мурожаатларидаёқ шахсни тасдиқловчи ҳужжат олишади.

Германияда жойлашган муҳожирлар шу йил февраль ойининг охиридан ҳужжатларни ола бошлашади. Ҳужжатда исм, туғилган йил ва жой, фуқаролик, жинс, бўй, кўз ранги, соғлиқ ҳақида, таълим, мутахассислик ва дин ҳақида маълумотлар келтирилади. Бундан ташқари, ҳужжатда сурат ва бармоқ изи ҳам жойлаштирилади. Барча ҳужжатлардаги маълумотлар, марказий маълумотлар базасига киритилади ва уларни ҳар бир манфаатдор ташкилотлар ҳаттоки полиция ҳам фойдаланиши мумкин.

2016-2017 йилларда қочқинларни жойлаштириш, хизмат қилиш ва тил ўрганиш бўйича дарслар учун қарийб 50 миллиард евро керак бўлади.