Голландиянинг Solar Application Lab (LAB) компанияси ходимлари фотоэлементлардан ташкил топган дунёдаги биринчи “қуёшли” велосипедни тақдим этишди. Бу ҳақида “Экотехника” хабар қилади.

Электровелосипед ҳаракати учун қуёш қувватидан фойдаланиш инновацион ғоя эмас.

Бироқ қуёш панелини тўғридан-тўғри олд ғилдиракнинг дискига ўрнатиш – аввал ҳеч кимнинг хаёлига келмаган эди.