ФИФАнинг янги президенти Жанни Инфантино ФИФА конгрессига ўз лавозимига сайлангандан кейин нутқ билан мурожаат қилди.

"Ҳозир ҳис-туйғуларимни ифодалаб беришим қийин. Биз ФИФАнинг имижини қайта юклаймиз. Бутун дунё биз билан фахрланади. Барча 209 федерация ва қолган номзодларга миннатдорчилик билдираман.

Футбол диққат марказида бўладиган янги футбол эрасини яратмоқчиман. Футбол қора кунларни бошидан ўтказди, бироқ энди ҳаммаси тугади.

Барчага ҳамкорлик қилишни таклиф қиламан ва ҳаммага миннатдорчилик билдираман", деб айтди Инфантино.