Манба: Жангарилар Сурияда тинчлик сулҳи бошланиши билан Ҳалаб ва Ҳомсда ўт очишди

Жаҳон 27 Февраль 2016 5907

Сурия ҳукумати ва мухолифати ўртасидаги тинчлик сулҳи кучга кирган вақтда Ҳалаб ва Ҳомс шаҳарларига "Жибҳат ан-Нусра" террорчи гуруҳига алоқадор гуруҳ томонидан миномёт орқали зарба берилди. Бу ҳақда РИА Новости ахборот агентлиги маҳаллий манбаларга асосланиб, хабар тарқатган.

"Жангарилар Ҳалабнинг курдлар яшовчи Шиҳа ва Ашрафия туманларига миномёт орқали зарба берган. Зарбалар сулҳ доирасидан ташқари гуруҳ жойлашган Бензиёд ҳудудидан йўлланган.

Шунингдек, Ҳомснинг Им-Шаршуҳ ва Мазари Ҳилалия туманларига миномёт зарбалари берилган", дейди манба.

Маълум қилинишича, тинч аҳоли вакиллари истиқомат қилувчи бу ҳудудларга "Жибҳат ан-Нусра" таъсирида бўлган "Лива ас-Султан Мрад" гуруҳи томонидан ҳужум қилинган.

Сурияда ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув кучга кирди

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 20298 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 70900 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37972 Lifestyle
Саудия Арабистонида ҳукмрон оиладан бўлган яна бир шаҳзода вафот этди
08:46 25 Жаҳон
Германияда уруш давридаги бомба туфайли 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди
08:32 324 Жаҳон
Венесуэладаги турмада юз берган тўқнашувлар оқибатида кўплаб маҳбуслар ҳалок бўлди
08:25 495 Жаҳон
Саудия Арабистони ҳаж вақтига зиёратчилар учун Қатар билан чегарасини очади 
08:16 760 Жаҳон
Ирландия Apple’дан 13 млрд евро миқдоридаги солиқларни талаб қилмоқчи эмас
Ливанда номусга текканлик учун жазо ўрнига ўз қурбонига уйланишга ижозат берувчи қонун бекор қилинди
08:05 1297 Жаҳон
Британиянинг энг катта ҳарбий кемаси хизмат ўташ жойига келди
07:49 2070 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар