Аргентиналик собиқ футболчи ва мураббий Диего Марадона ФИФАнинг янги президенти Жанни Инфантинони танқид қилиб чиқди.

«Шаҳзода Али ва шайх Салмон раҳбарлик учун катта лаёқатга эга, Инфантино — сотқин. Унинг собиқ раҳбарини текширишмоқда, унинг ўзи эса одатдаги тартибда ишлашда давом этмоқда.

Қуръа вақтида шарларни аралаштириб юрган одам ФИФА президенти бўлса, демак — барчаси жуда ёмон.

ФИФА президенти футбол ва ҳомийлар орқали бойишни истамайдиган одам бўлиши керак эди», — дейди Марадона.

Эслатиб ўтамиз, Инфантино 26 февраль куни Цюрихда ўтган сайловда 115 овоз олиб ғалаба қозонди. Унинг сайловдаги асосий рақиби, ОФК президенти шайх Салмон ибн Иброҳим Ал-Халифа эса 88та овоз олди.