MWC 2016 кўргазмасида Samsung компанияси янги флагман смартфони Galaxy S7’ни намойиш қилди. Охирги маълумотларга кўра, Samsung савдоларнинг биринчи чорагида 17 млн та Galaxy S7 ва Galaxy S7 Edge қурилмасидан сотмоқчи. Компания янги қурилмага қизиқиш ўтган йилдаги Galaxy S6 ва оммавий Galaxy S4’дан кўпроқ бўлишига ишонч билдирмоқда. Компания март ойида 7,7 млн дона, апрелда эса яна 4,5 млн дона Galaxy S7 ва Galaxy S7 Edge ишлаб чиқармоқчи.

Барселонадаги кўргазмада Samsung фойдаланувчилар ва компания ҳамкорларидан янги қурилмага катта қизиқиш билдирилганини маълум қилди. Шунингдек, Galaxy S7 ва Galaxy S7 Edge смартфонлари 6:4 нисбатда ишлаб чиқарилиши маълум бўлди.