Сомали пойтахти Могадишодаги меҳмонхонага жангарилар уюштирган ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар сони 14 кишига етди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.

Таъкидланишича, ҳалок бўлганлар орасида 9 нафар фуқаро ва 5 нафар жангари бор. Шунингдек, 30 киши жароҳат олган.

Маҳаллий полицияда айтилишича, террорчи-худкуш меҳмонхонага кираверишда автомобилни портлатган, шундан кейин "Аш-Шабоб" гуруҳи жангарилари бино ичига бостириб кирган.

Аввалроқ 9 киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди.