Стрессга нисбатан ҳиссий реакция юрак касалликларини келтириб чиқаради

Жамият 27 Февраль 2016 3144

АҚШ олимларининг кейинги тадқиқотлари шуни кўрсатдики, стрессга бўлган ҳиссий реакция кетма-кет содир бўлган стрессларга нисбатан соғлиққа зарар келтиради. Тадқиқот натижалари Psychosomatic Medicin журналида чоп этилган.

Маълумки, стресс ва салбий ҳиссиётлар юрак ва қон-томир касалликларини келтириб чиқаради, лекин ҳозиргача бунинг сабаби аниқ эмас. Тахминлардан бири бу стресс ҳолатининг вегетатив асаб тизимига зарар етказиши, стресс ҳолатларининг такрорланиши ва юрак ритмининг ўзгариши ўртасида қандай муносбат бор экан деб қизиқиб кўришди.

«Соғлом бўлиш учун юрак ритмининг ўзгарувчанлиги муҳим. Ўзгарувчанлик кам одамлар юрак касалликларига чалинишга кўпроқ мойил бўлиб, вақтидан олдин ўлиш хавфи мавжуд», деб ҳисоблайди Пенсильвания соғлом улғайиш маркази доктори Ненси Син.

Олимлар саккиз кун ичида 35дан 85 ёшгача бўлган 909 қатнашувчини текшириб, улардан келган маълумотларни солиштиришди. Бу текширувда қатнашувчилар ўз стресс ҳолатлари ҳақида телефонда интервью орқали гапириб беришди. Кейин эса, интервьюдан олинган маълумотлар электрокардиограмма билан солиштирилди.

Шу маълум бўлдики, стрессга бўлган ҳиссий реакция стресснинг ўзига нисбатан кўпроқ зарар кўрсатар экан. Юрак уриш ритмининг ўзгарувчанлиги камайиб кетиши, салбий ҳиссиётларни ҳис қилган одамда кўпроқ кузатилган.

Олимлар умид қилишадики, бу тадқиқот натижалари шундай ҳолатларни тузатишда ёрдам берувчи амалиётларни ишлаб чиқишда ёрдам беради.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 13257 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 20645 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 10309 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 11133 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 38203 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52211 Жамият
Трамп Афғонистондан америкалик ҳарбийларни зудтар олиб чиқиш имконсизлигини айтди
14:10 662 Жаҳон
Қозоғистон Қирғизистонга ёрдам кўрсатишни бошлади - 41 миллион доллар
14:00 512 Жаҳон
Президент ҳузурида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича Давлат комиссияси ташкил этилиши мумкин
Терма жамоанинг Қирғизистонга қарши ўртоқлик учрашувига мухлислар киритилмайди
13:40 2550 Спорт
Кўпроқ янгиликлар