Сурияда Тошкент вақти билан, 27 февраль куни соат 03:00да ҳукумат қўшинлари ва мухолифат ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича битим кучга кирди.

БМТ Хавфсизлик кенгаши тинчлик сулҳи бўйича келишувни бир овоздан маъқуллаган. Қайд этилишича, Сурия армияси ва мухолифат ҳарбийлари Россия ҳамда АҚШ томонларини ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш бўйича келишув шартларини қабул қилгани ҳақида огоҳлантирган.

БМТ махсус элчиси Стаффан де Мистурнинг хабар беришича, сулҳ шартларига амал қилинмаса, кейинги музокаралар 7 март куни ўтказилиши мумкин.

Бундан олдинроқ, Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Геннадий Гатилов Суриядаги жангариларни йўқ қилмасдан минтақада барқарорликка эришишнинг иложи йўқлиги ҳақида айтиб ўтганди.