Суриядаги душман томонларни муросага келтириш бўйича Хмемимдаги марказ раҳбари, генерал-лейтенант Сергей Кураленконинг маълум қилишича, ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувнинг амалга оширилиши жараёни 70та дрон орқали назорат қилиб борилади. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар тарқатган.

"Биз бу келишувга риоя қилинишини назорат қиламиз. Шу билан биргаликда, ИШИД ҳамда "Жибҳат ан-Нусра" ўз ҳолига ташлаб қўйилмаслиги керак. Биз Суриянинг барча ҳудудида назоратни амалга оширамиз. Шу мақсадда ҳар куни 70та учувчисиз учиш қурилмаси парвозга чиқарилади. Улар кузатув ва разведка ишларини олиб боришади", дейди Кураленко.