Toshiba Европадан кетмоқда

Технология 27 Февраль 2016 1952

Toshiba компанияси Европадаги компьютерлар савдосини тўхтатиши ҳақида маълум қилди. The Register нашри хабарига кўра, компания Япония ва АҚШдаги корпоратив сегментни янада кучайтирмоқчи.

Дастлаб ОАВда Toshiba компаниясининг шахсий компьютерлар бозорини тарк этиши ҳақида ёзилганди. Энди эса компания Европа бозоридан чиқиб кетиши ҳақида расман маълум қилди.

Аммо Toshiba компьютер бозоридан буткул кетишни режалаштирмаган. Ноутбук ва планшетлар савдоси, маълум қилинганидек, япон ва АҚШ бозорида давом этади. Toshiba ўтган йилнинг декабрь ойида Россия бозорини тарк қилганди.

Digitimes нашри ҳатто Toshiba компаниясининг Vaio ҳамда Fujitsu компаниялари билан бирга ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши ҳақида ёзган бўлса, «Коммерсантъ» нашри Toshiba`нинг ортидан рус электроника бозорини Sharp компанияси ҳам тарк этгани, Panasonic компанияси эса арзон моделлар ишлаб чиқариш ва етказиб беришдан воз кечгани ҳақида ёзганди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 57732 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 33364 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 41103 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5049 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16859 Ўзбекистон
16 август куни Тошкентда юз берган йўл-транспорт ҳодисалари
11:50 3419 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекободга ташриф буюрди
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 1086 Жамият
ОАВ: Россияда пластик пуллар пайдо бўлади
Кўпроқ янгиликлар