Тошкентда танишини катта пулга чув туширган сохта тадбиркор қўлга олинди

Жамият 27 Февраль 2016 4013

Тошкент шаҳри Миробод туманида истиқомат қилувчи фуқаро эски таниши билан учрашиб, суҳбатлашган чоғда, 70 000 АҚШ доллари пули бор экани ҳақида билиб олади. Бу маълумот унинг оромини ўғирлайди. Орадан икки кун ўтиб, танишига қўнғироқ қилади ва бир яхши иш бўйича маслаҳатлашиш кераклигини айтади.

Мулоқот чоғида у айни пайтда қурилиш компаниялар билан ҳамкорлик қилиши, коллеж ва лицейлар қурилишларида иштирок этиши ҳақида айтиб, дўстини ҳам бу ишга чорлайди: “Қурилишга пул тиксангиз, орадан бир неча кун ўтиб, икки баробар қайтариб оласиз”, деб аврайди. Икки баробарлик тез даромад ҳақидаги “эртак”ка лаққа тушган одам аслида йўқ бўлган бизнесга пул тикади. Бошқачароқ айтганда, фирибгарнинг қўлларига ўз пулларини осонгина топширади.

Орадан ҳафтаю ойлар ўтиб, на даромад, на пулдан дарак бўлмагач, сохта тадбиркор таниши устидан шикоят аризаси билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилади.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод тумани суди айбланувчини 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилди, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 20300 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 23678 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12126 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 13111 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 42391 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53525 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 48049 Lifestyle
ОАВ: Барселонадаги теракт ижрочиси ҳужумдан 4 кун аввал Парижга борган
17:59 297 Жаҳон
Мактаб ва поликлиникалардаги бухгалтериялар қисқартирилади
17:57 752 Жамият
КХДР Гуам оролига уюштириладиган тахминий ҳужум  видеосини тақдим этди
17:55 729 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар