Туркиянинг марказий қисмида гандбол жамоасини олиб кетаётган автобус йўл-транспорт ҳодисасига тушди, деб хабар бермоқда Dogan нашри.

Автоҳалокат оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 12 киши жароҳат олди. Ҳаммаси бўлиб автобусда 45 киши бўлган. Автобус Каҳрамонмараш — Кайсери трассаси бўйича ҳаракатланаётган бўлган. Қайд этилишича, автоҳалокат йўлнинг Кайсери шаҳри яқинидаги қисмида юз берган.

Дастлабки маълумотларга кўра, автобус ҳайдовчи бошқарувни қўлдан чиқаргандан кейин тўнтарилиб кетган. Воқеа жойига қутқарувчилар, полиция ва шифокорлар етиб келган. Жароҳатланганлар шифохонага етказилганлар.