Британия компаниялари Ocuair ва Vulcan UAV ҳамкорлигида яратилган учувчисиз парвоз қилувчи Enduro 1 аппарати Ла-Манш бўғози устидан кечиб ўтишга муваффақ бўлди.

У қувватланиш учун тўхтамасдан 72 дақиқа ичида 35 километрни учиб ўтди. Синов жамоаси квадрокоптерни 500 метрли масофадан қайиқда кузатиб борди.

Шунинг билан бирга, хусусий учувчисиз бошқарувнинг тартибга солиш меъёрларини ҳам амал қилишди. Давомий учуш учун етарлича қувват миқдорини дрон ҳар бири 22 А*ч сиғимидаги икки аккумулятордан олди. Ҳозирча бу электр манбаи томонидан содир этилган биринчи сезиларли даражадаги узоқ парвоздир. Ocuair компаниясининг директори Ричард Гилл фикрича, ўзининг намунаси билан ҳали ҳаётда тўлиқ амалга оширилмаган учувчисиз парвознинг салоҳиятини кўрсатишни истаган.