Укасини сотиб юборган қашқадарёлик йигит қамалди

Жамият 27 Февраль 2016 15056

Қашқадарё вилоятининг Косон тумани Янгиобод туманида истиқомат қилувчи Мадраҳим Нодиров ўз укаси, қариндошлари ва маҳалласидаги яна бир неча йигитни Қозоғистон Респуликасига ишлашга чақириб, уларни қозоқ миллатига мансуб фуқарога сотиб юборган. Бу ҳақида “Ҳуқуқ” нашри хабар берди.

Маълум бўлишича, айбланувчи Қозоғистонга келган яқинлари ва маҳалладошларининг ҳар бири учун 300 АҚШ долларидан пул олган. Бундан бехабар йигитлар иш берувчининг қўлида ойлаб меҳнат қилганлар, бироқ бир сўм ҳам иш ҳақи олмаганлар. Бир неча ойлик азобларидан сўнг юртига қайтган йигитлар Мадраҳим Нодиров устидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга шикоят қилган.

Жиноят ишлари бўйича Қарши тумани суди айбланувчи Мадраҳим Нодировни 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24973 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 54854 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 65315 Жамият
Янги iPhone нефть ва қайин қобиғидан ясалган корпусга эга бўлади
Саудия Арабистони ва Хитой 20 млрд долларлик инвестиция жамғармасини ташкил этади
Хитой шимолида жуда йирик газ кони топилди
15:34 199 Жаҳон
Қатар Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим тузиши мумкин
15:24 506 Жаҳон
Қозоғистон БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш таклифи билан чиқди
15:22 352 Жаҳон
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида 150 млн долларлик 42та ҳужжат имзоланди
АҚШ ҳукумати Amazon’нинг 13,7 млрд долларлик харидини маъқуллади
Кўпроқ янгиликлар