Усмонов "Арсенал" акцияларининг 30 фоизига эгалик қила бошлаганини тасдиқлади

Спорт 27 Февраль 2016 4819

Россиялик миллиардер, Лондоннинг "Арсенал" жамоаси акционерларидан бири Алишер Усмонов ўзининг жамоа акцияларининг 30 фоизига эгалик қила бошлагани ҳақидаги хабарларни тасдиқлади ва жамоага "узоқ муддатли инвестиция" киритишни мўлжаллаётгани ҳақида айтиб ўтди.

Усмонов "канонирлар" жамоаси акционерларидан бири бўлган, Red & White Holdings Limited компанияси раҳбари Фарҳод Маширийдан акцияларни сотиб олганини тасдиқлаган. Эндиликда у Red & White компаниясининг 100 фоизлик акцияларига эгалик қилади. Унинг Arsenal Holdings PLC ҳолдингидаги улуши 14,58 фоиздан 30,04 фоизга ортган.

Усмонов 2007 йилда "Арсенал"нинг 14,58 фоиз акцияларини сотиб олган эди.

"Мен эндиликда Фарҳод Маширийнинг акциялар пакетини сотиб олдим ва "Арсенал"даги улушимни 30 фоизга оширдим. Лекин бу Англиядаги бошқа жамоанинг катта миқдордаги акцияларига эгалик қилишимга халал бермайди", дея Усмоновнинг сўзларидан иқтибос келтиради The Telegraph.

Бундан олдинроқ, Алишер Усмонов "Эвертон" жамоасининг янги эгасига айлангани ҳақида хабар пайдо бўлганди. Лекин бу маълумот кейинроқ инкор қилинди.

«Арсенал» 2015 йилнинг иккинчи ярмидаги зиёни 3,4 млн фунтни ташкил этди

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 44840 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 15233 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 95031 Ўзбекистон
Венесуэла аҳолиси ейиш мақсадида ҳайвонот боғидан жонзотларни ўғирлагани тахмин қилинмоқда
08:05 11 Жаҳон
Европада Барселонадаги терактлардан кейин хавфсизлик чоралари кучайтирилди
08:01 83 Жаҳон
Барселона яқинида яна бир теракт амалга оширилди
07:08 1190 Жаҳон
Барселонадаги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
07:03 1333 Жаҳон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 2865 Жаҳон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
00:24 1839 Жамият
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 3175 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар