«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан Испания чемпионатининг 26 турида «Атлетико» қарши кечадиган Мадрид дербиси олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Ўйинда қандай натижа қайд этилишидан қатъи назар, биз чемпионлик учун курашдан чиқиб кетмаймиз ва курашни давом эттирамиз. Биз таслим бўлмоқчи эмасмиз ва очко ишлашнинг имкони бор экан, ўйнаймиз.

«Атлетико» шу ҳафтада ЕЧЛда ўйнайдими? Тақвимни мен тузмайман. Мен ўйинга тайёргарлик кўриш билан машғул бўламан.

Ҳар ҳафта қайсидир жамоада ўйинларга тайёргарлик кўриш ва дам олиш учун камроқ вақтга бўлади», – дейди Зидан.