Афғонистон миллий хавфсизлик хизмати вакиллари «Толибон»нинг қирқ нафар жангарисини йўқ қилишди. Тўқнашув Фараҳ провинциясида бўлиб ўтган. Унда элликка яқин ҳарбий жароҳат олган.


Расмий Қобул «Толибон» вакилларига тинчлик шартномасини таклиф қилмоқда. Музокаралар Покистон пойтахти Исломободда бўлиб ўтмоқда. Шу кунларда «Толибон» жуда кўп қўпорувчиликларни амалга оширди. Бундан ташқари мамлакат ҳудудудида ИШИДнинг ҳам жангаралари кўпайиб кетган. Бундан ташқари бу икки террорчи гуруҳ бир-бирига рақобатчи бўлгани учун уларнинг ўзаро тўқнашувлари ҳам кузатилиб турибди.