Британиянинг махсус ҳарбийлари Ливиянинг Мисрат шаҳрига йўл олишди. Ғарб матбуотининг маълум қилишича, улар Ливияда ИШИД жангчиларига қарши курашишади.


2011 йилда Муаммар Кадафи ўлдирилганидан кейин мамлакатда норасмий иккита ҳукумат амалда - халқ томонидан сайланган парламент ва Триполидаги Олий ислом конгресси. Шу сабаб бошқарув чигаллашган ва айни вақтда ИШИДнинг кўплаб жангарилари Ливияда фаолият юритмоқда. АҚШ ҳарбийлари маҳаллий ҳарбийлар билан тактик жиҳатдан машқ қилишмоқда. Энди бу ишга Британиялик аскарлар ҳам қўшилишади.