Мумбайда 35 ёшли Ҳаснин Анвар 14 нафар оила аъзоларини сўйиб ташлаган. Бу ҳақда Gulf News хабар бермоқда. Маълум бўлишича, ўлганлардан еттитаси болалар бўлган.

Маҳаллий полициянинг сўзларига кўра, қотил барчани ўлдиргандан кейин ўзини осган. У пичоқ урганлардан фақат 21 ёшли синглиси тирик қолган. Унинг овозини қўшнилар эшитиб қолишган ва касалхонага олиб боришган. Маҳаллий манбааларнинг маълум қилишича, қотил аввалроқ оила аъзоларининг овқатига тинчлантирувчи модда қўшган.

Баъзи манбааларнинг ёзишича, у шунчаки оила аъзолари уйқуга кетгач уларни сўйиб ташлаган. Воқеа тавсилотлари ўрганилмоқда.