Намибиядаги Этош миллий боғида кўнгилсиз воқеа юз берди. Ғазабланган каркидон сайёҳлар кетаётган жипга ҳужум қилди. Бу ҳолат акс этган видео хорижий ОАВларда чоп этилди. Daily Mail нашрининг хабар беришича, бахтли тасодиф ҳеч ким жабрланмаган.

Видеода каркидон Toyota йўлтанламасига ҳужум қилаётгани тасвирланган. Каркидон югуриб келиб, шоҳи билан жипга зарба берган ва ортига тисарилиб, югурганча яна бир марта зарба берган.

Жип эгаси ўзини йўқотиб қўймай, шу ондаёқ газ тепкисини босиб қочиб қолишга муваффақ бўлди. Маҳаллий гидлардан бирининг айтишича, бундай воқеалар камдан-кам юз беради, бироқ Африка жанубида яшайдиган қора каркидонлар жуда қизиққон ҳисобланади.