Британия Бош вазири Дэвид Кэмерон мамлакатнинг Евроиттифоқдан чиқишини “аср таваккали”, деб атади. Бу ҳақида Sunday Telegraph хабар бермоқда.

Унинг қайд этишича, Британиянинг ЕИдан чиқиши тарафдорлари мамлакатнинг иттифоқсиз ҳаётини қандай тасаввур этиш ҳақидаги саволларга ноаниқ жавоб бермоқда.
«Иш ўринлари борасидаги имкониятимиз ва мамлакатимиз келажаги, барчаси яхши бўладими-йўқми, буни айтиш қийин”,— дейди Кэмерон. Ва бу борада “фақат ноаниқлик аниқ” эканини таъкидлади.
Аввалроқ Британия молия вазири Жорж Осборн мамлакатнинг эҳтимоли тутилаётган ЕИдан чиқиши масаласи катта иқтисодий хавф келтириб чиқариши мумкинлигини маълум қилганди.