Лондон-Братислава рейси самолёти маст йўловчилар сабабли Берлинда режадан ташқари қўнишга мажбур бўлди

Жаҳон 28 Февраль 2016 1797

Ryanair авиакомпаниясининг Лондон-Братислава рейси бўйича учаётган самолёт Берлиннинг Шенефельд аэропортида режадан ташқари қўнишни амалга оширди. Германия федерал полициясида маълум қилинишича, самолёт сардори самолётдан бир гуруҳ маст ҳолдаги йўловчиларни тушириб қолдиришга қарор қилган.

Ушбу воқеа 26 февраль кечки пайт юз берган. 25 ёшдан 28 ёшгача бўлган 12 нафар Британиянинг Саутгемптон шаҳридан бўлган йигитлар Братиславада "куёв оши" ўтказмоқчи бўлишган. Бироқ Словакия пойтахтига улардан бор-йўғи 6 нафари йўлини давом эттирди. Қолганлар, жумладан бўлғуси куёв ҳам бирозга Берлинда қолишига тўғри келган.

Полиция вакилининг маълумотларига кўра, парвоз пайтида қоидабузарлар хавфсизлик қоидаларини бузганлар, бортперсонал кўрсатмаларига бўйсунмаганлар. Йигитларга спиртли ичимликлар сотиш рад этилганда, улар ўзларини тажовузкорона тутишни бошлаганлар ва самолёт сардори самолётни қўндириб, уларни тушириб юборишга қарор қилган. Энди куёвтўра ва унинг дўстларига ҳаво транспортида хавфсизлик қоидасини бузганлик учун 25 минг евро жарима солиниши мумкин.

Самолёт бортида 170 нафар йўловчи бўлган.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24311 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 53248 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 64705 Жамият
Россия ТИВ раҳбари БАА, Кувайт ва Қатар етакчилари билан Форс кўрфази инқирозини муҳокама қилади
13:47 163 Жаҳон
Икки вилоятда ҳокимнинг туризм бўйича ўринбосарлари тайинланди
13:26 1212 Жаҳон
Тошкентда «Мутахассислик ва илмий тадқиқот маркази» тузилади
Туркияда автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, беш киши ҳалок бўлган
13:19 744 Жаҳон
Деҳлида Ҳиндистон савдо ва саноат давлат вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Иқтисодиёт вазирида 2 нафар биринчи ўринбосар бўлади
Мбаппе яқин вақт ичида «ПСЖ» аъзосига айланади
12:56 1874 Спорт
Кўпроқ янгиликлар