"Мажнун" фильмининг кинотеатрлардаги намойиши бошланадиган кун маълум бўлди

Маданият 28 Февраль 2016 4882

Ўзига хос фильмлари билан шуҳрат қозонган режиссёр Жаҳонгир Аҳмедовнинг узоқ вақт давомида суратга олинган ўзига хос яна бир ижод маҳсули, охирги ҳафтларда ОАВ ҳамда мухлислар диққат марказида бўлган "Мажнун" кинокартинасининг премьераси ўтказиладиган кун маълум бўлди. Режиссёрнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қилишича, фильм 6 март куни Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий номли киносаройда илк бор намойиш қилинади. Фильмни 7 март кунидан бошлаб пойтахт кинотеатрларида томоша қилиш мумкин.

Шунингдек, “Мажнун” нафақат ўзбек, балки рус ва қозоқ тилларида ҳам катта экранларга чиқарилиши режалаштирилган. Ижодкорлар фильмни нафақат ўзбек кино бозорида, балки Қозоғистон ва МДҲ мамлакатларида ҳам намойиш этишади.

Фильмдаги асосий ролларда ўзбек киносининг бугунги кундаги энг машҳур қиёфаларни учратиш мумкин: Улуғбек Қодиров, Асал Шодиева, Матёқуб Матчонов, Муҳаммадисо Абдулхайров, Элёр Маҳкамов ва ҳоказо.

Бу фильмни январь ойида киномухлислар эътиборига ҳавола этилган ва катта қизиқиш билан кўрилган "Барон" фильмининг темпини давом эттирадиган яна бир фильм сифатида кутишмоқда.

Фильмга катта маблағ сарфланган, актёрлар учун катта гонарарлар тўланган. Қолаверса, унда энг сўнгги замонавий кинотехнологиялардан фойдаланилган. Турли мураккаб эффектлар ва тасвирий ечимлар асарга янада таъсирчанлик бағишлаши кутилмоқда.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 28953 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 65112 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8211 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 125724 Жамият
Зафар Рўзиев: Энди Қашқадарёда етиштириладиган пахтанинг ярмидан кўпи ўзимизда қайта ишланади
Алвидо, Dodge Viper! Суперкарнинг энг ноёб намуналари
Афғонистонда толибларнинг етакчиларидан бири ўлдирилди
17:50 944 Жаҳон
Украинада Франциянинг 200 млн еврони ўзлаштирган фуқароси қўлга олинди
17:40 1290 Жаҳон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди турли миш-миш хабарларга раддия берди
Уқубат ва бардош тимсоли. Афғонистонда бугун мустақиллик куни (фотожамланма)
17:20 2786 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар