Олтин малина — 2016: Йилнинг энг ёмон кинолари учун номинантлар

Маданият 28 Февраль 2016 3077

Ҳар йили “Оскар” тақдимот маросимидани бир кун олдин “Олтин малина” соврини, йилнинг энг ёмон кино ижодкорлари ва фильмлари учун тарқатилади. Кино саноатидаги энг “шубҳали” ютуқлар бу йил “Кулрангнинг эллик хил товланиши” (Пятьдесят оттенков серого) ва Жонни Деппга насиб этиши мумкин.

“Олтин малина”да овоз бериш “Оскар”дан бироз фарқланиб, унда 900 киши қатнашади ва бу ҳуқуқни сотиб олиш ҳам мумкин. Мухлислар бир қанча сайтлар, ҳаттоки, Rotten Tomatoes орқали ҳам овоз беришлари мумкин. 2016 йилдаги соврин 36-бўлиб тақдим этилади.

Бу йилги номинантлар рўйхати қуйидагича.

Энг ёмон фильм:

- Юпитернинг чиқиши (Восхождение Юпитер);
- Пикселлар (Пиксели);
- Кулрангнинг эллик хил товланиши (Пятьдесят оттенков серого);
- Бақалоқ ҳаммага қарши (Толстяк против всех);
- Фантастик тўртлик (Фантастическая четверка).

Энг ёмон актёр:

- Жонни Депп — Мордекай;
- Жейми Дорнан — Кулрангнинг эллик хил товланиши (Пятьдесят оттенков серого);
- Кевин Жеймс — Бақалоқ ҳаммага қарши(Толстяк против всех);
- Адам Сэндлер — Пикселлар (Пиксели), Этикдўз (Сапожник);
- Ченнинг Татум — Юпитернинг чиқиши (Восхождение Юпитер).

Энг ёмон актриса:

- Гвинет Пэлтроу — Мордекай;
- Дакота Жонсон — Кулрангнинг эллик хил товланиши (Пятьдесят оттенков серого);
- Женнифер Лопез — Мухлис (Поклонник);
- Кэтрин Хайгл — Дўзахнинг шимоли (Север ада);
- Мила Кунис — Юпитернинг чиқиши (Восхождение Юпитер).

Энг ёмон иккинчи даражали актёр:

Жейсон Ли — Элвин ва бурундуқлар: Катта саргузашт (Элвин и бурундуки: Грандиозное бурундуключение);
Жош Гад — Пикселлар (Пиксели);
Кевин Жеймс — Пикселлар (Пиксели);
Чеви Чейз — Таътиллар (Каникулы);
Эдди Редмэйн — Юпитернинг чиқиши (Восхождение Юпитер).

Энг ёмон иккинчи даражали актриса:

Кейли Куоко — Элвин ва бурундуқлар: Катта саргузашт (Элвин и бурундуки: Грандиозное бурундуключение);
Руни Мара — Пэн: Нетландияга саёҳат (Пэн: Путешествие в Нетландию);
Мишель Монахэн — Пикселлар (Пиксели);
Жулианна Мур — Еттинчи ўғил (Седьмой сын);
Аманда Сайфред — Куперларни севинг (Любите Куперов)

Энг ёмон ремейк, пародия ёки сиквел:

- Жакузидаги вақт машинаси 2 (Машина времени в джакузи 2);
- Бақалоқ ҳаммага қарши(Толстяк против всех);
- Фантастик тўртлик (Фантастическая четверка);
- Инсоний мингоёқ (Человеческая многоножка 3);
- Элвин ва бурундуқлар: Катта саргузашт (Элвин и бурундуки: Грандиозное бурундуключение).

Энг ёмон режиссер

- Жош Транк — Фантастик тўртлик (Фантастическая четверка);
- Сэм Тейлор-Жонсон — Кулрангнинг эллик хил товланиши (Пятьдесят оттенков серого);
- Том Сикс — Инсоний мингоёқ (Человеческая многоножка 3);
- Энди ва Лана Вачовски — Юпитернинг чиқиши (Восхождение Юпитер);
- Энди Фикмен — Бақалоқ ҳаммага қарши (Толстяк против всех).

Энг ёмон сценарий:

- Юпитернинг чиқиши (Восхождение Юпитер);
- Пикселлар (Пиксели);
- Кулрангнинг эллик хил товланиши (Пятьдесят оттенков серого);
- Бақалоқ ҳаммага қарши (Толстяк против всех);
- Фантастик тўртлик (Фантастическая четверка).

Энг ёмон экран ансамбли:

- Адам Сэндлер ва ҳар қандай жуфт пойафзаллар -Этикдўз (Сапожник);
- Актерларнинг барча таркиби - Фантастик тўртлик (Фантастическая четверка);
- Жейми Дорнан ва Дакота Жонсон — Кулрангнинг эллик хил товланиши (Пятьдесят оттенков серого);
- Жонни Депп ва унинг ёпиштирилган мўйлови — «Мордекай»
- Кевин Жеймс ва сигвей ёки Кевин Жеймс ва унинг мўйлови — Бақалоқ ҳаммага қарши (Толстяк против всех).

Ўз обрўсини тиклаганлиги учун соврин:

- М. Найт Шьямалан
- Сильвестр Сталлоне
- Уилл Смит
- Элизабет Бэнкс

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 47652 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7749 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18886 Ўзбекистон
Лицей ўқитувчилари тест ва суҳбатдан сўнг ишга қабул қилинади
180 млн сўмлик адёлларни божхона назоратидан яширишга уринган шахслар фош этилди
Alibaba’нинг соф даромади икки маротабага ошди
Испаниядаги терактларда 34 мамлакат фуқароси ҳалок бўлди ва жабрланди
19:13 715 Жаҳон
Россиянинг собиқ президенти Ельцин юрган лимузин сотувга қўйилди
19:07 1334 Жамият
Трамп ижтимоий тармоқдан кетса, Twitter 2 миллиард доллар зарар кўради
18:55 822 Жаҳон
Франция чемпионати ўйинлари бир дақиқа сукут сақлаш билан бошланади
18:50 758 Спорт
Кўпроқ янгиликлар