Бугун 28-февраль куни Голливуднинг энг шов-шувли тақдимот маросими бўлиб ўтади. Бу йил 88–маротаба ўтказиладиган маросимни Крис Рок олиб боради.

Номзодлар орасида ҳозирда “Тирик қолган” (Алехандро Гонсалес Иньярриту) фильми энг кўп овоз билан етакчиликни ушлаб турибди. Маҳоратли актёр Леонардо ДиКаприо мазкур фильм орқали ўзини яна бир бор “Оскар”га лойиқ эканлигини исботлади.

Бундан ташқари, барчани бу йил Леонардо ДиКаприо орзиқиб кутган совринни қўлга киритиши ҳақидаги савол қийнамоқда?

Кино саноатида энг нуфузли мукофот ҳисобланмиш “Оскар” бу йил кимга насиб этар экан?

Энг яхши актёр

- Брайан Крэнстон — “Трамбо”
- Леонардо ДиКаприо — “Тирик қолган”
- Майкл Фассбендер — “Стив Жобс”
- Мэтт Дэймон — “Марслик”
- Эдди Редмэйн — “Даниялик қиз”

Энг яхши актриса

- Бри Ларсон — “Хона”
- Женнифер Лоуренс — “Жой”
- Кейт Бланшетт — “Кэрол”
- Сирша Ронан — “Бруклин”
- Шарлотта Рэмплинг — “45 йил”

Энг яхши иккинчи даражали актёр

- Кристиан Бэйл — “Қулатувчи ўйин”
- Марк Райлэнс — “Айғоқчилик кўприги”
- Марк Руффало — “Диққат марказида”
- Сильвестр Сталлоне — “Крид: Рокки мероси”
- Том Харди — “Тирик қолган”

Энг яхши иккинчи даражали актриса

- Алисия Викандер — “Даниялик қиз”
- Женнифер Жейсон Ли — “Жирканч саккизлик”
- Кейт Уинслет — “Стив Жобс”
- Руни Мара — “Кэрол”
- Рэйчел МакАдамс — “Диққат марказида”

Энг яхши режиссёр

- Адам МакКей — “Қулатувчи ўйин”
- Алехандро Гонсалес Иньярриту — “Тирик қолган”
- Жорд Миллер — “Телба Макс: ғазаб йўли”
- Леонард Абрахамсон — “Хона”
- Том МакКарти — “Диққат марказида”

Чет тилидаги энг яхши фильм

- “Уруш” (Война)
- “Ғурур” (Гордость)
- “Мустанг”
- “Сауланинг ўғли” (Сын Саула)
- “Илонлар исканжасида” (Объятия змея)

Энг яхши бастакор

- Жон Уильямс — “Кучларнинг уйғониши”
- Йохан Йоханнссон — “Қотил”
- Картер Бёруэлл — “Кэрол”
- Томас Ньюман — “Айғоқчилик кўприги”
- Эннио Морриконе — “Жирканч саккизлик”

Энг яхши либос дизайни

- “Телба Макс: ғазаб йўли”
- “Тирик қолган”
- “Даниялик қиз”
- “Золушка”
- “Кэрол”

Энг яхши анимацион фильм

- “Аномализа”
- “Қўзичоқ Шон”
- “ Марни ҳақидаги хотиралар”
- “Жумбоқ”
- “Бола ва дунё”

Энг яхши ҳужжатли фильм

- “Сукунат нигоҳи”
- “Картеллар замини”
- “Аланга ичидаги қиш”
- “Мисс Симон, нима бўлди?”
- “Эми”

Мукофот ўз эгаларини топишига оз фурсат қолди. Сайтимизни кузатишда давом этинг ва натижалардан биринчи бўлиб хабардор бўлинг.