«Барселона» ярим ҳимоячиси Сержи Бускетс тезроқ жамоа билан шартномасини узайтирмоқчи. Клуб эса иқтисодий муаммолар сабаб унга ёзгача шартнома таклиф қила олмайди. Футболчи ҳеч бўлмаса янги шартнома шартлари ва унга кўра қанча маош олишини билмоқчи.

Жозеп Бартомеу Бускетсга клубдаги энг кўп маош оладиган уч футболчидан бири бўлишини ваъда қилган. Унга айни вақтда «ПСЖ», «Челси» ва «Манчестер Сити» қизиқиш билдирган.